Олтин силсила

Олтин силсила

От Ismoil Mukhammad Yusuf

  • Категория: Book
  • Дата релиза: 2017-02-08
  • Текeofя версия: 4.1.2
  • Взрастной ценз: 4+
  • Размер файла: 41.54 MB
  • Разработчик: Ismoil Mukhammad Yusuf
  • Совместимость: Требования iOS 13.0 или новее.
Балов: 4.34615
4.34615
C 26 Рейтинг

Описание

«Олтин Силсила» асарининг электрон нашри. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сўнгги йилларда динимиз, халқимиз, Ватанимиз олдида қилган энг буюк хизматларидан бири «Олтин силсила» академик нашрига бош-қош бўлганларидир. «Набавий ҳадисларнинг олтин силсиласи» деб номланган ушбу улкан илмий лойиҳага Ислом оламида эътироф этилган «Сиҳоҳи ситта» (Олтита саҳиҳ) ҳадис китоблари ҳамда яна уч буюк муҳаддиснинг ҳадислар тўплами киритилган. «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳақида сўз борганда «Олтин силсила» лойиҳаси, хусусан, унинг биринчи тўплами, буюк ватандошимиз имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» асари алоҳида таъкидлаб ўтилади. Зеро, нашриётимиз фаолиятидаги муваффақиятларда айнан ушбу муборак асарнинг баракотлари бор бўлиб, матбаамизда биринчи бор чоп этилган асар ҳам айнан шу китоб бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан бошланган «Олтин силсила» мажмуасининг чоп этилиши ўзбек халқининг тарихида, буюк алломалар юрти бўлмиш Ватанимизнинг диний, илмий ва маданий ҳаётида, шунингдек, бутун Ислом оламида ҳам муҳим воқеа бўлди. Эндиликда ушбу асарнинг электрон нашри ҳам тайёрланиб, дунё ахборот уммонига жойлаштирилди. «Олтин силсила» мажмуаси таркибидаги «Саҳиҳи Бухорий» асарининг iOS тизими учун мўлжалланган дастлабки жилди Apple Store интернет-дўконига жойлаштирилди. «Олтин силсила» дастури замонавий мобил жиҳозларга хос бўлган барча қулайликларга эга бўлиб, уни очар экансиз, муборак ҳадиси шарифларнинг асл матни ҳамда ўзбек тилидаги таржимасидан тўлиқ баҳраманд бўласиз. Мундарижа ҳамда хатчўп имкониятлари ҳам ҳадиси шарифлар мутолаасининг янада қулайроқ бўлишига хизмат қилади. «Олтин силсила» мажмуасининг ҳадис илмига оид дастлабки маълумотлар билан таништирувчи муқаддимаси барча фойдаланувчилар учун бепул туҳфа бўлиб, китобнинг бевосита ҳадислардан иборат жилдларигина онлайн тўлов воситалари орқали харид қилинади. Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларини ўқиш, ўрганиш ва уларга амал қилиш бахтини насиб айласин!

Скриншоты

Отзывы

  • Оллох рози булсин

    5
    От урунов р
    Ишламаяпти админ илтимос йулга куин
  • Хужанд

    3
    От тизм носоз
    Ассалому алекум қилган ишлариздан оллоҳ рози булсин. Менда ҳам шу аҳвол ҳарид қилиб булмаяпди умит қиламан тез орада муаммо ҳал булади Иншааллоҳ
  • Н

    5
    От хечким
    Ишламаяпти
  • A

    5
    От poknbvgh
    Qilayotkan ishilardan Alloh rozi bo’lsin harid qilish ishlamayapti
  • Nosozlik

    5
    От Sherzodbek1994
    Xalqaro AppStore ishlamayapti, umuman kirmayapti. Iltimos tezroq tuzatinglar.
  • (((

    5
    От Идрис 996
    Halqaro harid ishlamayapdi !
  • Tizimda nosozlik

    5
    От tizimda nosozlik
    Halqaro haid tizimi ishlamayapti
  • Тўлов тизимидаги носозликлар

    4
    От Umarbek Abdukayumov
    Ҳалқаро тўлов тизими орқалик харид қимоқчи эдим, лекин “Ҳалқаро AppStore Харид Қилиш” тугмасига боссам хеч нарса бўлмаяпти, хеч нарса ўзрагмаяпти.Илтимос шу носозликни тўғиласангиз яҳши бўлар эди.
  • Кейинги жузларни кутиб колдик

    5
    От Pantera.gn
    Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли дастур тузувчилари, авволо шундай савобли бир ишга кул урганинлар учун ташаккур изхор этаман, Аллох мададкор булсин ва ажрини барчаларингизга купайтириб берсин. Аллох насиб этса кейинги жузларни качон чикарасизлар? Хеч булмаса Имом Бухорий хазратларининг сахихини тулик чикарсангизлар яхши буларди. Кейин албатта колган китобларни хам кутябмиз интиклик билан. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
  • Рахматнома.

    5
    От Marat Yusufov
    Ассалому алейкум. Иккинчи китобни сотиб олиб булмаяпти, тизимдан чикинг деган ёзув чикяпти.

keyboard_arrow_up